11 Апрел 2022 йил 1528

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузиб шовқин кўтараётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу видеога шарҳда эса, гўёки Тошкент шаҳар ҳокими қабулига келган фуқарони қабулга қўйишмаётганлиги ҳақида ёлғон маълумот берилган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 19.00 ларда Чилонзор туманидаги “Дилобод” маҳалласида 1996 йилда туғилган Т.Г. бир нечта фуқаролар билан оғзаки жанжаллашиб жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, оммани ўзига қаратиш мақсадида бақир-чақир қилиб, ИИО ходимларидан қочишга ҳаракат қилган. Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ҳамда 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилган.
Ҳурматли фуқаролар! Содир бўлаётган воқеани, унинг сабабларини тўлиқ билмасдан туриб видеоларга ўзбошимчалик билан шарҳ бермаслигингизни сўраймиз. Унутманг, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд!

Барча янгиликлар

Text to speech