14 Сентябр 2025 йил 735

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир кўплаб фуқаролар Марказ-5 даҳасидаги дўкон олдида тўпланганлиги акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасида жойлашган дўконлардан бирида озуқавий қўшимчалар (спорт билан шуғулланувчиларга мўлжалланган витаминлар, минераллар ва бошқа маҳсулотлар) текинга тарқатилиши ҳақида мазкур дўконнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон берилган. Шу эълон асосида кўплаб фуқаролар дўкон олдида тўпланган. Бироқ дўкон эгалари томонидан бу каби оммавий тадбирни ўтказиш ҳақида тегишли ташкилотлардан рухсат олинмаган.
Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан вазият назоратга олинган ва фуқаролар тарқатилган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан дўкон эгаларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъмиланади.

Барча янгиликлар

Text to speech