22 Июн 2024 йил 2435

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видeо тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 20 июнь тунги соат 00.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 й.т. Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 й.т. Ў.З., 2002 й.т. Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи "Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши" жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech