31 Октябр 2022 йил 3380

Расмий маълумот

Интернет тармоғида номаълум шахслар, фуқарони ураётганлигини акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушбу видеони ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди, жумладан, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21.00 ларда 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.A. ва 2005 йилда туғилган Р.A.лар, телеграм-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашув белгилашган. Шундан сўнг, уни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни уриб, тан жароҳати етказишган ва устига бриллиант кўки эритмаси (“зелёнка”) ни сепишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (“Одам ўғирлаш”) ва 105-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A.лар шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш учун жиноий жавобгарлик борлигини ҳамда бу жиноятни содир этган шахслар қонун олдида жавоб беришини унутманг. Aгар жиноят гувоҳи бўлсангиз, ички ишлар органларига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг.

Барча янгиликлар

Text to speech