2 Апрел 2022 йил 3016

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионида футбол тугаганидан сўнг жанжал юзага келганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 19:00да пойтахтимизнинг “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув якунланганидан сўнг “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари футболчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқди.
Ушбу келишмовчилик, хизматга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилиб, оммавий тартиббузарликларнинг олди олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech