Ижтимоий тармоқларда, “Lacetti” русумли транспорт воситасида аёл киши танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 март куни тахминан соат 21:00 ларда хайдовчи 1986 йилда туғилган М.С. “Chevrolet Lacetti” русумли давлат рақами 10 J 972WA бўлган автоуловини Чилонзор туманида бошқариб кетаётган вақтида, автомобиль ичида ўтирган йўловчи 1996 йилда туғилган Г.А. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмининг чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми ("Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик сухбат ўтказилди.