ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бош бошқарма мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси “Соғлом миллат – юрт истиқболи” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Тошкент шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали шифокори Наргиза Низамиддинова ёритди. Маърузачи аҳоли саломатлигини асраш борасида бугунги кунда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ривожлантириш, соҳани илғор тиббиёт асбоб-анжомлари билан жиҳозлаш, юксак тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Бироқ даволашдан кўра унинг профилактикаси, яъни касалликларнинг олдини олиш бу борада эса жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиш, овқатланиш тартибига қатъий риоя, соғлом турмуш тарзини танлаш каби муҳим омилларни қайд этди. Маъруза сўнгида шахсий таркиб эътиборига Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” кўп серияли фильми бўйича тайёрланган видеоролик тақдим этилди. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

2 Феврал 2026 йил

17

Белгиланган вазифалар ижроси билан аҳамиятли

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган йиғилишди туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этишди. Шунингдек, куни кеча Президентимиз бошчилигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган намунавий амалиётни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган танқидий руҳдаги видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган ҳолатларга эътибор қаратилди. Масъуллар томонидан ҳар бир маҳалладаги криминоген вазият, муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш борасида раҳбарларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, бу йўналишда тизимли ёндашувни кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллада “Хавфсиз ҳудуд” тамойилини тўлиқ жорий этиш бўйича қатор аниқ вазифалар белгиланди. Ваколатли раҳбарлардан соҳада шахсий жавобгарликни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдириш қатъий талаб этилди.Тадбир якунида масъул ходимларга профилактик тадбирлар ижросига жиддий ва янгича ёндашув, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга доир зарурий кўрсатмалар берилди.

2 Феврал 2026 йил

284

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танлов қуйидаги хизматларга сержантлик лавозимларига ўтказилади: - Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см); - Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см); - Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см). Номзодларга қўйилган талаблар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши; - Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги; - Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди); - Олий маълумотга эга бўлиши. Танловда иштирок этиш истаги бор номзодлар, 2026 йилнинг 20 февраль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 1А-уй) биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан, ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун), олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишлари сўралади. Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади. Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

31 Январ 2026 йил

2738

Интерактив хизматлар

Text to speech