30 Август 2022 йил 1887

Қўшимча маълумот

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этганликда гумондор 29 ёшли Мухриддин А. ушланди. Холислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. Суҳбат давомида у интернетда шундай “пул ишлаш” усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганлигини айтди. Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Барча янгиликлар

Text to speech