Ҳурматли  ҳамшаҳарлар ва  пойтахт меҳмонлари!

Сизлардан ҳозирги об-ҳаво шароитида автомобилингизни белгиланган қоидаларга риоя қилиб оралиқ масофани қатъий сақлаган ҳолда ҳаракатланишингизни, автомобилни бошқаришдан олдин мавсумий техник талабларга жавоб беришини яна бир бор кўздан кечиришингизни илтимос қиламиз. Шиналар мавсумий ва  протектори меъёрида бўлиши, двигателнинг совутиш тизимида қўлланиладиган суюқлик (антифриз) талабга жавоб бериши, ойна тозалагич мосламаси ишчи ҳолатда бўлиши, иситиш тизими, тўхтатиш тизими соз ҳолда бўлиши, фавқулодда қўлланилиши лозим бўлган жиҳозлар (ўт ўчиргич, дори қутиси жамланмаси, авария сабабли тўхтаганликни билдирувчи йўл белгиси ва нимча) доимо мавжуд бўлиши лозим.

Агарда автомобилда ҳаракатланишга тўғри келса, сирпанчиқ йўлда автомобилни тўғри бошқариш кўникмасига эга бўлишингиз лозим. Зарурат бўлмаса, вақтинча умумтранспорт воситасидан фойдаланиб турганингиз маъқул. Сизларнинг йўлдаги хавфсизлигингизнинг таъминлаш – бизнинг бурчимиздир!

Эътиборингиз учун раҳмат!

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати