Гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сақлаган шахс қўлга тушди

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 23 июль куни соат 23:40 да, «Эркин» ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кириб келаётган «Москвич» русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, йўловчиси, 21 ёшли Акбаржон Ж.нинг ёнида 51,48 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси ("Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.