Бедарак йўқолганни қидиришда ёрдам беришингизни сўраймиз

Олмазор тумани, “Шифокор” маҳалласи, 8-уй, 59-хонадонда яшаган, 1994 йилда туғилган Искандарова Мехрибону Тухтасин қизи, 2020 йилнинг 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10.30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган. 

Белгилари: бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигарранг рангли.

Эгнидаги кийими: ҳаворанг рангли кўйлак ва жинси шим, қаймоқ рангли мокасима. 

Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва меҳмонлар! Агар Сиз Мехрибону Искандаровани кўрган бўлсангиз, ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз: 71-278-58-40 (Чилонзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ИИО ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.