Психологик таъминот гуруҳи мутахассисиларининг Яккасарой тумани ИИО ФМБ шахсий таркиби билан олиб борган ишлари тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ психологик таъминот гуруҳи мутахассислари туман ички ишлар бўлимлари ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш ишларини давом эттирмоқдалар. Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида 2021 йил 19 январь куни Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими катта инспектор психологи шахсий таркиб билан психодиагностик ва коррекцион ишлар ўтказилди.
Мутахассислар томонидан маслаҳатлар ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг психологик ҳолати ўрганилди ва хизматга таъсир қилиши мумкин бўлган муаммолар қайд этилди. Ҳар бир ходим ўрганиб чиқилгандан сўнг алоҳида тавсиялар берилди. Хусусан, янги иш жойига ўрганиш билан боғлиқ қийинчиликлар муҳокама қилинди.
Шунингдек Яккасарой тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими раҳбарияти иштирокида психологик таъминот гуруҳи мутахассислари яқинда турмуш қурган ходимлардан хабар олиб, уларга оилавий муносабатларни қуриш бўйича тавсиялар беришди.