9 Iyun 2021 Yil 1956

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари газ баллони ўрнатилган автомобилларнинг техник регламентга мувофиқлигини текшириш ишларини олиб боришмоқда

Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида автомобиль ҳайдовчилари томонидан автомобилдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги оқибатида газ баллони жиҳозлари портлаши билан боғлиқ ҳолатлар техник регламент талабларига риоя қилинишинг устидан назоратни кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.  

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти томонидан 4 июнь куни мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги  “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 326-сон Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 815-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги “Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида” умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 15 май кунидаги 24/3-7331-сон кўрсатмасига асосланган махсус тадбир уюштирилди.

Тошкентнинг автомобилларга газ тўлдириш станцияларида ўтказилган текширувлар  давомида бир қатор жиддий қоибабузарликлар қайд этилди. Жумладан, автомобилларга газ тўлдириш станциялари ходимлари белгиланган техник регламент талабларига риоя қилмасликлари, ўрнатилган газ баллони жиҳози далолатномасининг муддати ўтганлигини текшириш ишлари (опрессовка) ўтказилмаслиги аниқланди. Ушбу омил сиқилган табиий газнинг концентрациясининг маълум даражадан ошиш хавфини туғдириб, кейинчалик портлашга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек аниқланишича, транспорт воситаларида ўрнатилган газ баллонлари давлат стандарти талабларига мувофиқ эмаслигига қарамасдан, улар ҳатто меъёрдан ошиқ даражада газ билан тўлдирилмоқда. Натижада газ баллонидаги босим белгиланган 200 МПа меъёридан ошмоқда.

Масалан, Учтепа туманидаги “POWER-AVTO GAZ” МЧЖда “Nexia” (давлат рақами 10 O 419 NA) автомобили текширилганда газ босими 250 МПа эканлиги маълум бўлди.

Миробод туманидаги “Миробод Метан” МЧЖ АГЁҚШдан чиқиб келаётган “Cobalt” (давлат рақами 30 E 610 LA) автомобили кўздан кечирилганда, ундаги газ босими кўрсаткичи 220 МПани ташкил этди.

Чилонзор туманидаги “Ташбус ГАЗ сервис” МЧЖ АГЁҚШдан чиқиб келаётган  “Cobalt” (давлат рақами 30 U 344 VA) автомобили текширилганда, газ босими 210 Мпа эканлиги аниқланди.

Яшнобод туманидаги “Газ тўлдириш станцияси” МЧЖдан чиқиб келаётган “Зил-138” (давлат рақами 01 Y 440 PA) юк автомобили кўздан кечирилганда газ баллони жиҳози далолатномасининг (опрессовка) муддати ўтганлигини аниқланди.

Олмазор туманидаги “Carat Gaz-oil” МЧЖга тегишли АГЁҚШдан чиқиб келаётган “Spark” (давлат рақами 01 O 338 DB) автомобили кўздан кечирилганда ундаги газ босими 240 МПани ташкил этди.

Бектемир тумани “Бектемир метан” МЧЖга тегишли АГЁҚШдан чиқиб келаётган “Damas” (давлат рақами 01 530 NHA) автомобили текшируви ундаги газ босими 230 МПа эканлигини кўрсатди.

Сергели туманидаги “Шаффоф метан сервис” МЧЖга тегишли АГЁҚШдан чиқиб келаётган “Labo” (давлат рақами 01 186 DEA) автомобилининг газ босими 220 Мпа, “ВАЗ 2101” (давлат рақами 01 M 092 EA) автомобилининг газ босими 210 МПани ташкил этиб, шунингдек унда газ баллони жиҳози далолатномасининг (опрессовка) муддати ўтганлигини аниқланди.

Газ босими билан боғлиқ муаммолар қуйидаги автомобиллардан ҳам аниқланди:

  • Юнусобод туманидаги “Нак Абсолют” АГЁҚШда «Longber» (давлат рақами 01 582 ZEA) автомобили: газ босими 210 МПа.
  • “Эко Gaz-oil” МЧЖ АГЁҚШ да «Matiz» (давлат рақами 10 U798 DA): газ босими 220 МПа.
  • “Метан оил” МЧЖда «Matiz» (давлат рақами 10 U 947 RA): газ босими 230 МПа.
  • Сергели туманидаги “Ўзгариш газ транс” МЧЖда «ВАЗ 2106» (давлат рақами 01 H 073 NA) автомобилининг газ босими 240 МПа, ҳамда «Nexia-3» (давлат рақами 01 J 441 DB) автомобилида – 220 МПа;
  • Яшнобод туманидаги “Газ тўлдириш станцияси” МЧЖда «Labo» (давлат рақами 01 U 148 JB) автомобилида – 240 МПа;
  • Чилонзор туманидаги “ТошБус газ хизмати” МЧЖдаги «Nexia» (давлат рақами 10 U 305 EA) автомобилида – 220 МПа; худди шу АГЁҚШдаги «Lacetti» (давлат рақами 01 X 223 BA) автомобилида – 225 МПа;
  • Учтепа туманидаги “POWER AUTO GAS” МЧЖдаги «Cobalt» (давлат рақами 10 N 230 RA) автомобилида – 220 МПа.
  • Юнусобод туманидаги “Найк абсолют” МЧЖдаги «Labo» (давлат рақами 01 741 TFA) автомобилида – 210 МПа
  • “Эко газ сервис” МЧЖдаги «Damas» (давлат рақами 01 811 VFA) автомобилида – 210 МПа
  • “Метан” МЧЖдаги «Nexia» (давлат рақами 01 W 247 WA) автомобилида – 240 МПа.
  • Сергели туманидаги “Шаффоф метан” МЧЖдаги “Спарк” (давлат рақами 10 C 336 PA) автомобили – 220 МПа.

Ҳурматли, автомобилларида газ баллонлари ўрнатилган ҳайдовчилар! Газ баллони жиҳозларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши жиддий жароҳат ёки ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришингизни сўраймиз. Белгиланган вақтда газ баллони жиҳози далолатномасининг муддатини ўтганлигини текшириш ишларини (опрессовка) ўтказинг. Бахтсиз ҳодиса сизни четлаб ўтишидан умид қилиб юриш – катта хатодир. Ушбу масалада масъулиятни ҳис қилиб иш тутишингиздан умидвормиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech