Янгиҳаёт, Учтепа ва Мирзо-Улуғбек туманларида фуқаролар сайёр қабуллари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари уч кун давомида Янгиҳаёт, Учтепа ва Мирзо-Улуғбек туманларида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамда мазкур туманлар ИИО ФМБ раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказишди.
Аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида жазони ижро этиш, тергов ва суриштирув, фуқаролик паспортлари, ҳимоя ордери олиш ҳамда бошқа масалалар билан боғлиқ 100 дан ошиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
38 та мурожаатлар жойда ҳал этилди, 21 таси бўйича асосланган ҳуқуқшунос маслаҳатлари берилди, бир қатор масалалар бўйича тегишли тузилмалар вакилларига топшириқлар берилди.