Тошкент шаҳар ИИББда “одам савдосига қарши курашда 30 кунлик ҳамкорлик” мавзусида онлайн суҳбат ўтказилди

Бугун, Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни доирасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолари, шу жумладан одам савдосига ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар одам савдоси каби жиноят турини барвақт олдини олиш бўйича фикр ва таклифлар алмашиб, яқин даврга вазифалар доирасини белгилаб олишди. Тошкент шаҳар ИИББ одам савдосига қарши кураш бўлими ходимлари одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб беришди. Тадбир доирасида қайд этилишича, масъул идора ва ташкилотлар томонидан одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя ва ижтимоий реабилитация қилиш, уларга тиббий, психологик ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда ушбу жиноятни содир этишга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.