Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБда китоблар ярмаркаси ўтказилди

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ва маърифий савияларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармас ташаббуси билан бугун Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБда китоблар ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада машҳур ёзувчиларнинг китоблари тақдим этилди, улар қаторидан тарихий, бадиий, детектив асарлар жой олди. Ходимлар тақдим этилган адабиётга катта қизиқиш билдириб, баъзи китобларни шахсий кутубхоналари учун харид қилишди.