ИИББ ходимлари орасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Динамо” ЖТСЖда Тошкент шаҳар ИИББ марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалар терма жамоалари орасида кўпкураш бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа давомида иштирокчилар 100 метрга ва узун масофага югуриш, сузиш каби шартлар бўйича беллашдилар. Синовлар натижасида ғолиблар аниқланди.
Умумжамоавий ҳисоб бўйича I, II ва III ўринларни эгаллаган жамоаларга кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.