Жамоада маънавий-руҳий муҳитни янада шакллантириш бўйича тренинг ўтказилди

Ходимларнинг хизмат фаолияти самарадорлигида жамоадаги маънавий-руҳий муҳитнинг ўрни беқиёс. Чунки, ҳар бир ходим куннинг асосий қисмини ўз сафдошлари, жамоадошлари билан ўтказади. Жамоадаги муҳитнинг соғлом бўлиши ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини белгилаш имконини беради.

Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туман ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган семинар-тренинг машғулоти жамоадаги маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш, жамоага янги қўшилган ёш ходимларга мослашувчанлик кўникмаларини беришга қаратилди.

 Ушбу тренингнинг асосий мақсади – ИИО ходимларининг жамоадаги инсонлар билан ҳамкорликда ишлаш, бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш, жамоанинг умумий мақсад ва вазифаларини англаш, бошқаларни ўз фикрларига ишонтира олиш каби малака ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда янада ривожлантиришдан иборат.

Машғулот давомида иштирокчиларнинг муаммоли вазиятлардан чиқиш усуллари, жамоадаги нормалар, рағбатлантириш тизими, жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида фикр юритилиб, хулоса чиқардилар. Ролли ўйин бўлса жамоани қийнаётган муаммоларга ечим топиш учун самарали усул ҳисобланади.

Тренинг якунида иштирокчиларда жамоа ва ундаги шахслараро муносабатлар тизими ҳақида тўлиқ тасаввур, билим ва кўникмалар янада мустаҳкамланди.