IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
25 Fevral 2021 Yil 1466

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида спа-салонлар фаолиятини текширишмоқда

Коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи туфайли узоқ вақт мобайнида спа-салонлар ва бошқа шу каби турдаги жойларнинг фаолиятлари чеклаб келинмоқда эди. Яқинда ушбу чекловлар ечилиб, салонлар ишга тушиб кетди. Шу билан бирга шаҳар аҳолисидан келиб тушаётган мазкур соҳада фохишахоналар мажудлиги ҳақидаги шикоятларнинг сони ҳам ошмоқда. Мурожаатлар эътиборга олинди: ИИББ ходимлари томонидан бу каби қоидабузарликларни аниқлаш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларининг бузилишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар уюштирилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг 23 ва 24 февраль кунлари мазкур тадбирлар Яккасарой тумани ходимлари томонидан ташкил этилди. Спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонова амалиётда учраган ҳолатлар билан ўртоқлашди:

– Спа-салон очган тадбиркорлар кўпинча кейинчалик фаолиятда қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклашади. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш икмонияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка айланади. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими ходимлари бўлим бошлиғи подполковник Санжар Ҳамидов иштирокида тадбиркорлар билан суҳбат ўтказиб, уларни бизнесни назоратсиз қолдирмаслик ҳақида огоҳлантиришади. Қайд этиш жоизки, амалиётда спа-салонлар ишчилари томонидан маъмуриятнинг хабарисиз ноқонуний хизматлар кўрсатиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учраган. Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ноқонуний хизмат кўрсатган ходималар билан суҳбатлашиб, уларнинг бу каби ишларига нима сабаб бўлганини ўрганишди. 4-сон ички ишлар бўлими раҳбарияти ва ходимлари мунтазам равишда бу каби муассасалардаги жамоатлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш йўналишида ишламоқдалар.

Спа-салонлар маъмурияти ва ишчилари билан ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқдалар. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech