Пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун маънавий-маданий тадбир ўтказилди
Куни кеча Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан профилактик ҳисобда турувчи ҳамда Пробация бўлими рўйхатида турувчи ёшларни тарихий қадриятларимиз анъаналарига содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўтмиш аждодларимиз жасорати, мардлиги, қаҳрамонлиги билан таништириш қаторида маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Ғалаба”боғига ташрифи уюштирилди. Ёшлар боғ ҳудудида жойлашган “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Урушнинг даҳшатли қиёфаси, ҳарбий техникалар майдончалари, фронт орти ҳудуди, мотам ва андуҳ, Ғалаба, шоду хуррамлик ва шукроналик ҳудудлари қаторида “Кўз ёши” мажмуасида жойлашган маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Айниқса “Уруш даври мактублари” бурчагидан жой олган мактублардаги соғинч ва айрилиқ хабарномалари уларни таъсирлантирди. Шулар қаторида боғнинг миллий услубда безатилишин, мавзулар бўйича маълумотлар олиш учун ўрнатилган электрон жиҳозлар, дам олиш жойлари, кутубхона, саҳна майдонлари ёшларда катта таъсурот қолдирди. Бу каби эзгулик ва хайрли тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.