ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Муҳокамада: талаб ва ижро

Бугун пойтахт ИИББ Мажлислар залида Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ҳамда мустақил бўлимлари, туман ИИО ФМБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, ИИББ ЙҲХБ ҳудудий батальон командирлари иштирок этишди. Йиғилиш аввалида полковник Равшан Султанходжаев ўтган ҳафтада белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишлар ижросига тўхталди. Сўнгра ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник А.Абдуразаковнинг пойтахтдаги криминоген вазият ҳақидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, кун тартибидаги масалалар: жорий йилнинг 3 январида Президентимиз томонидан қабул қилинган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлари ҳақидаги қарорининг ижроси, мазкур қарорнинг даврий ижроси сифатида амалга оширилаётган ҳудудларни камералаштиришга доир ишларнинг бориши тўғрисидаги маълумотларга ўрин берилди. Йиғилганларнинг диққатига жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган муаммоларга ечим топиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган ишларнинг аҳволи таҳлилига эътибор қаратилди. Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар қайд этилиб, тегишли хулосалар берилди ҳамда кейинги ҳафта амалга ошириладиган ишлари белгилаб олинди.

1 Апрел 2025 йил

19

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби барчангизни меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади! Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу байрам барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимизда олиб борилаётган, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, Янги Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин! Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ички ишларбош бошқармаси бошлиғиполковник Равшан Султанходжаев

30 Март 2025 йил

146

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ҳолиқ Хурсандовнинг “Қайтар дунё” номли спектакли” мавзусига бағишланди. Тадбир давомида Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрининг актёрлари иштирокчиларга шу спектаклни намойиш этишди. Ушбу спектакль инсон қадри, фарзандлар тарбияси, ота-оналаримизга нисбатан меҳр-оқибатли бўлиш ҳақида ҳикоя қилади. Томошабинлар ажойиб ижродан маданий ҳордиқ чиқаришди. Яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таассуротларни ҳадя этган спектакль сўнгида актёр ва актрисалар билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди.

30 Март 2025 йил

226

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading