Тайинлов билан табриклаймиз!

Полковник Умархонов Азизхон Шарипхонович ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Умархонов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Полковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевич Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тайинлов билан табриклаймиз ва хизматда муваффақиятлар тилаймиз!