1 Январ 2022 йил 4356

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида қўлбола усулда ясалган ўт ўчириш мосламасини портлаши юзасидан қўшимча маълумот

Жорий йил 1 январь тунги соат 00.45 ларда Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида бир нечта фуқаролар байрам баҳонаси билан йиғилиб, автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган “ўт ўчириш” мосламасини жойлаштириб, тагидан олов ёқиши оқибатида мослама портлаб бўлакларга бўлиниб кетган.

Натижада фуқаролар 1999 йилда туғилган М.А. (Ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. (Ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати) турли кўринишдаги жароҳат олганлар. 

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаролар И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда. Айбдор шахслар қонун олдида жавоб беради.

Ҳурматли фуқаролар! Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли эканлигини, бундай воситаларни қўлбола усулда ясаш ва фойдаланиш мумкин эмаслигини унутманг. 

Барча янгиликлар

Text to speech