Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори қўшниларга келишмовчиликни бартараф этишда ёрдам берди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ходимларига “Гулобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, маҳалладаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи қўшнилар орасидаги келишмовчиликни бартараф этишда ёрдам сўрашди. Ҳолатни ўрганиш учун кўрсатилган жойга 1-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор катта лейтенант Нигора Пўлатова ва ҳудудий профилактика инспектори етиб боришди. Маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг сўзларига кўра, қўшнилар бўлмиш 51 ёшли Д.Н. ва 42 ёшли Г.М.лар мунтазам равишда жанжаллашиб, бир-бирларини ҳақорат қилишар экан. Навбатдаги жанжалдан сўнг кўп қаватли уйда яшовчи бефарқ бўлмаган фуқаролар ҳодиса ҳақида маҳаллага хабар беришган.
Икки томонни ҳам тинглаган катта лейтенант Н. Пўлатова уларнинг ҳар бирлари билан алоҳида суҳбатлашиб, муаммони муҳокама қилди. Натижада иккала томон ҳам келишмовчилик сабаби арзимаслигини англаб етишди. Кейинчалик жанжалларни олдини олиш учун иккала томонга ҳам ҳимоя ордерлари берилди.