МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилиши натижаси ўлароқ ҳамкорликни кенгайтирадиган икки томонлама шартнома ва Ҳамжиҳатлик меморандуми имзоланди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Р. Джураев раислик қилди.

Учрашувида Озарбайжон Республикаси ИИВ пойтахт идоралари делегацияси (Боку шаҳар Полиция бош бошқармаси бошлиғи полиция генерал-майори М. Сеидов), Арманистон Республикаси полцияси (Ереван шаҳар Полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник А. Мамиконян), Беларусь Республикаси ИИВ (ИИББ бошлиғи генерал-майор И. Кубраков), Қозоғистон Республикаси (Нур-Султон шаҳар Полиция департаменти бошлиғи полиция полковниги Е. Саденов), Қирғизистон Республикаси (Бишкек шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари милиция полковниги М. Насиров), Молдова Республикаси (полиция ИИВ Бош инспекторати Кишинэу полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бош комиссар М. Гараз), Россия Федерацияси ИИВ (Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи полиция генерал-лейтенанти О. Баран), Тожикистон Республикаси (Душанбе шаҳри бўйича ИИВБ бошлиғи милиция генерал-лейтенанти Ш. Назарзода ), Туркманистон (Ашхобод шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи полиция майори В. Атаев) ва шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида Уюшган жиноятларга ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси (МДҲ УЖҚКМБ директори ўринбосари полиция генерал-майори А. Юсифов, МДҲ УЖҚКМБ Бошқарма бошлиғи полиция полковниги Р. Волков, МДҲ УЖҚКМБ МДҲ УЖҚКМБнинг Ўзбекистон Республикасидан директор ўринбосари полковник Б. Ханазаро) делегациялари иштирок этдилар.

Йиғилиш МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант П. Бобожонов томонидан очилди. Ўз нутқида у пойтахт ички ишлар/полиция идораларининг жиноятчиликка қарши курашдаги ўрнини қайд этиб, иштирокчиларга Кенгашга доимий фаолият юритувчи орган мақомини берган ҳолда “ягона майдон” ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.   

Жиноятчиликка қарши кураш ва жиноятчиликнинг олдини олишда халқаро ҳамкорликни кучайтиришда ҳисса қўшганликлари учун МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан “Xalqaro hamkorlikdagi xizmatlari uchun” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Сўнг тадбир Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Джураев раислигида давом этди.

Делегация раҳбарлари ҳамда МДҲ УЖҚКМБ директор ўринбосари А. Юсифов ўз чиқишларида жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг ички ишлар/полиция идоралари кучларини мувофиқлаштиришга қаратилган ҳаракатларига юқори баҳо берди. Ҳамжиҳатликнинг янги кўринишини мунтазам равишда йўлга қўйиш пойтахт ИИО/полицияси идоралари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини яратиб, жиноятчиликни эрта олдини олиш бўйича чоралар самарасини ошишига сабаб бўлади.

Йиғилиш давомида Тошкент шаҳар ИИББнинг МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари билан ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари; ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига ва террористик фаолиятга қарши кураш, ҳамда туристлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, яқин истиқболда ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари белгиланиб олинди.

МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарлари йиғилишга доимий кенгаш органи мақоми берилиши заруриятини қайд этиб, ўзбек томонининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

Йиғилиш якунига кўра Тошкент шаҳар ИИББ ва Тожикистон Республикаси ИИВнинг Душанбе шаҳри бўйича Бошқармаси ўртасида Ҳамжиҳатлик меморандуми имзоланди.

Меҳмонлар Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармасининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этишди, сўнг Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб, хизмат давомида ҳалок бўлган ходимлар хотираси ёдгорлигига гуллар қўйиб, ҳамкорликни кучайиши тимсоли сифатида кўчатлар ўтқазишди. Шунингдек МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарлари Тошкент туманларидан бирининг ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, у ерда ходимлар ва мурожаатчи фуқаролар учун яратилган шароитлар билан танишгач, Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолияти ҳақида маъруза тинглашди. Меҳмонларга ИИО тузилмаси ва ишлаш методи ислоҳ қилинганлиги, туман ИИБлари ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига ўзгартирилганлиги, ҳар бир туманда 4 тадан 9 тагача ички ишлар бўлимлари ташкил этилганлиги, “Хавфсиз пойтахт” Концепцияси ва ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва жамоатчилик кучлари билан суткалик, уч навбатдан иборат шаҳарни патруллаш тартиби жорий қилинганлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши ҳақида маълумот берилиб, шунингдек уларга янги автотранспорт воситалари намойиш этилди.

Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмонлар Самарқанд вилояти ИИБда бўлишди. У ерда уларга ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар, жиноятчиликни эрта олдини олишнинг янги усуллари ҳақида сўзлаб берилди ҳамда хизмат ходимлари ва ИИО бўлинмаларидаги ситуацион марказ ва жиҳозлар намойиш этилди.