ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда

Республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш орқали жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Сергели туманида жойлашган “Иттифоқ” ва “Нурҳаёт” маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур маҳаллаларга ташриф буюрган туман ИИО ФМБ бошлиғи Б.Анваров мутасаддилар, фаоллар, маҳалла аҳли билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган, ўйлантираётган муаммолар, таклиф ва мурожаатларга эътибор қаратди. Ҳудуддаги мавжуд ҳолатни ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланди. Ўрганишлар сўнгида Б.Анваров томонидан ўтказилган сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Етти нафар шахснинг мурожаати қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Беш нафар мурожаатчига малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган фуқароларнинг мурожаатларига қонунан баҳо бериш бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди. Туман ёшлари ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасини янада кенгайтириш мақсадида туманда фаолият юритаётган 25 та умумтаълим мактаблари юқори синф ўқучилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда нафақат мактаб ўқувчилари, балки мактаблар маъмурияти, туман ИИО ФМБ Пробация ҳамда профилактика хизмати рўйхатида турувчи, шунингдек, мактаб ички рўйхатига олинган 150 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Б.Анваров йиғилганлар эътиборига ўқувчи-ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар бериб, ёшларни қадриятларимизга ёт ғоялардан асраш, кибермакондаги жиноятлар, ижтимоий тармоқлардаги турли-туман сохта ҳаволалардан асраш борасида муҳим тавсиялар бериб ўтди. Маъруза сўнггида мактаб ўқувчилари ўртасида ўзларининг намунали хулқи ва ўқишда юқори кўрсаткичга эришиб келаёттган бир гуруҳ ўқувчилар рағбатлантирилди. Жумладан: 266-мактабнинг 8- “в” синф ўқувчиси Сардор Саъдиев, 284-мактабнинг 7-“г” синф ўқувчиси Ирода Абдуахатова, 317-мактабнинг 9 “а” синф ўқувчиси Шоумар Шомухиддинов, 6-мактабнинг 9-“г” синф ўқувчиси Муҳаммадали Ғуломов, 300-мактабнинг 10-“ж” синф ўқувчилари Азимжон Амангелдиев, Асал Кенишоваларга эсдалик совғалари топширилди.

3 Март 2026 йил

615

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шиддат билан ривожланаётган ҳаётимизда рўй бераётган юксалиш жараёнлари ўзини барча соҳаларда намоён этмоқда. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ юртимизда миллий ўзлигимизни англаш, бой тарихий, маданий, илмий меросимизнинг асл мазмун-моҳиятини чуқур англаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш” ғоясини амалга оширишга киришилди. Бугунги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс йўлида” номи билан айнан шу мавзуга бағишланди. Янги аср университети академик бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Азизбек Мўминов пойтахт ИИББ мажлислар залига йиғилган шахсий таркиб олдидаги маърузасини юртимизнинг қадим тарихи, минтақамизда юз берган Биринчи шарқ уйғониш давридан буён давом этаётган жараёнларга тўхталаркан, ҳар икки Уйғониш даврида энг муҳим жиҳат –давлатнинг эътибори, мамлакат бошқарувида олиб борилган одилона ва оқилона сиёсат, таълим-тарбия масалалари устувор бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, юртимизда бошланган бунёдкорлик, янгиланишга қаратилган жараёнлар изчил давом эттирилиб, халқмиз орзу қилган буюк давлат, фаровон келажак барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз албатта ўз самарасини кўрсатишига ишонч билдирилди. Маърузада кўплаб тарихий маълумотларнинг келтирилиши йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

2 Март 2026 йил

237

Халқ қабулхонаси – инсон манфаатлари хизматида

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули жорий йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Спорт-соғломлаштириш мажмуаси “Тошкент вилояти халқ қабулхонаси” биносида ўтказилди. Пойтахт ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаевнинг шахсий сайёр қабулига олтмишдан ортиқ юридик ҳамда жисмоний шахслар ўз муаммолари ҳамда оғриқли саволларига жавоб топиш мақсадида ташриф буюришди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, кўтарилган масалаларни чуқур сабабларини ўрганиш давомида уларнинг 17 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 13 тасига малакали ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 34 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, пластик карта пулларини ноқонуний ўзлаштириш, хизмат фаолиятини бошқа ички ишлар органларига кўчириш, йўл белгиларини ўрнатиш, шахс ҳаёти ва саломатлигига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар, афв этиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар кабиларни ташкил этди. Барча мурожаатлар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли қарор ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда.

2 Март 2026 йил

455

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида дуал таълим тизими бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Унда ИИВ академияси ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти, пойтахтнинг Чилонзор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Миробод туман ИИОФМБлари масъуллари, мураббийликка бириктирилган ходимлар ҳамда битирувчи курс курсантлари қатнашди. Йиғилишда дуал таълим бўйича ички ишлар органларида ташкил этилаётган амалиёт жараёнлари, фаолиятда эришилаётган натижалар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан янги тизимнинг йўлга қўйилгани таълимни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этаётгани, пухта билим ва амалий кўникмаларга эга курсантлар келгусида тизим учун асосий таянч кадрлар бўлиб етишиши таъкидланди. Айниқса “пойтахт намунаси” асосида хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида курсантларнинг жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммолари ўрганиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга фаол жалб қилинаётгани ижобий самара бераётгани айтиб ўтилди. Йиғилишда дуал таълимнинг натижадорлиги мураббий ва курсантлар ўртасида устоз-шогирдлик тизимининг самарали йўлга қўйилганига бевосита боғлиқ эканлиги, ўрганишлар давомида бу борада айрим камчиликлар аниқлангани танқид қилинди. Шундан келиб чиқиб, масъулларга зиммаларига юклатилган вазифаларни юқори масъулият билан бажариши юзасидан топшириқ берилди. Йиғилиш якунида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ўзини ижобий томондан намоён этган бир гуруҳ ходимлар ва курсантлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. ИИВ академияси Ахборот хизмати

2 Март 2026 йил

417

Интерактив хизматлар

Text to speech