Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари автомобиль олиб қочганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

31 март куни Яккасарой тумани навбатчилик қисмига 25 ёшли Даврон Т. мурожаат қилиб Чўпон ота кўчасида қолдирган “Нексия” автомобили олиб қочилганини маълум қилди. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари қисқа вақт ичида гумонланувчи – 33 ёшли Дмитрий Б.ни қўлга олишди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.  

Ҳурматли ҳайдовчилар! Очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган автомобиль ғаразгўйлар учун жалб қилувчи омил ҳисобланади. Транспорт воситангиздан бир неча дақиқага узоқлашишни режалаштирганингизда ҳам уни калит билан қулфлаб кетинг.