Очиқ қолдирилган автомобилдан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи шахс Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди

12 сентябрь куни Чилонзор тумани ички ишлар органларига 25 ёшли Самарқанд вилоятилик Мақсуд Р. мурожаат қилиб, унинг “Лабо” русумли автомобилидан 7.000.000 сўм ўғирланганлигини маълум қилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Сирдарё вилоятилик Акмалжон Т. қўлга олинди. Унинг сўларига кўра, у 12 сентябрь куни соат 13.20 да автотураргоҳда қолдирилган автомобиль эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, салондан пулларни ўғирлаб кетган. Мазкур факт бўйича тергов давом этмоқда.


Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни тарк этишдан олдин ойна ва эшиклари берклигига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз.