Босқинчиликда гумонланувчи шахслар қўлга олиндилар

27 август куни тахминан соат 00.30 да Олмазор туманида бир неча киши юзларини ниқоб билан беркитган ҳолда очиқ қолган уйга киришган. Сўнг ўткир буюм билан қўрқитиб, у ердан 127.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164 моддаси 4 қисми (“Босқинчилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чоралар давомида гумонланувчилар– 38 ёшли муқаддам судланган Шуҳрат Н., 24 ёшли муқаддам судланган Эргаш У., 31 ёшли Шонурмуҳаммад Ш., 27 ёшли муқаддам судланган Сардор С.лар қўлга олиндилар. 22 ёшли муқаддам судланган Комилжон У.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда. Тергов ишлари давом этмоқда.
Батафсил маълумотлар билан видеолавҳамиз орқали танишишингиз мумкин.