Маъмурий назорат қоидаларини бузиш билан боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғатилди

19 ноябрь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, муқаддам судланган 56 ёшли Носир Х. Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан белгиланган маъмурий назорат қоидаларини бузган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 моддасига (“ Маъмурий назорат қоидаларини бузиш”) мувофиқ, Яшнобод тумани маъмурий суди томонидан маъмурий баённома рамийлаштирилди. Шунга қарамасдан, 10 ноябрь куни Носир Х.нинг турар жойи текширилганда, у уйда бўлмаганлиги аниқланди. Носир Х. кўчада спиртли ичимлик ичиш билан банд бўлган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226 моддаси (“”Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.