Қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғатилди

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 22 июнь куни тахминан соат 14.00 да 46 ёшли Жамолиддин А. таниши 46 ёшли Дилноза М. билан жанжаллашиб қолиб, унинг юзига уриб, бадан шикастлари етказган. Жанжалдан сўнг Жамолиддин воқеа жойини тарк этган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Дилноза М.га енгил даражадаги тан шикастлари етган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109 моддаси («Қасддан баданга енгил шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.