Ўгай ўғил отасига тан шикастлари етказганлиги билан боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғатилди

1-январь куни тахминан соат 22.15 да 32 ёшли Олег Р. Учтепа туманида яшовчи ўгай отаси 52 ёшли Валерий З.нинг уйига меҳмон бўлиб келади. Улар спиртли ичимликлар ичиб ўтиришганда ораларида келишмовчилик юзага келди ва Олег ошхона пичоғи билан ўгай отасига тан жароҳатлари етказди. Валерий З. шифохона олиб борилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“ Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.