Ўғирликда гумонланувчи шахс қочиб қолмоқчи бўлганида жабрланувчи томонидан қўлга олинди

11-январь куни Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 8-январь куни тахминан 12.00 да муқаддам судланган 22 ёшли Юсуббек Б., кириш эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб 28 ёшли Антон М.нинг хонадонига кирган ва у ердан “Snoky” русумли нархи 1 200 000 сўм бўлган велосипедни ўғирлаган. Жиноят жойини тарк этмоқчи бўлганида Юсуббекни Антон кўриб қолиб, уни қўлга олади.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (“Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш”) ва 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар, эътиборлироқ бўлинг ва уйингиз эшигини очиқ қолдирманг.