Пойтахт ИИББ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва ДХХ ходимлари Тошкентда 30 грамм радиоактив материал сотмоқчи бўлган фуқароларни қўлга олишди

Режалаштирилаётган ноқонуний келишув ҳақида маълумот Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакилларига 17 апрель куни келиб тушди. Шу куннинг ўзида , жиноят қидирув ходимлари Алоҳида вазифаларни бажарувчи мобиль отрядни жалб қилган ҳолда жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказишди. Натижада уч киши 30 грамм радиоактив материал эвазига 9 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.
Қўлга олинганлардан бири – муқаддам судланган Андижон вилоятилик 33 ёшли Ойбек А. Унинг шериклари – 30 ёшли Атхам Н. Ва 27 ёшли Ахрор Т.лар илгари жиноят содир этганликлари маълум бўлмасада, айнан улар харидор излаб юришган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 252 моддаси 2 қисми (“Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов фуқаролар мазкур материалларни қаердан олганликларини аниқлашда давом этмоқда.