ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сон Тошкент академик лицейига ўқишга қабул қилиш учун ЭЪЛОН

Номзодлар 1-сон Тошкент академик лицейига ўқишга қабул қилиш учун жорий йилнинг 1 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар(иш кунлари соат 09:00дан 17:00гача) мурожаат этишлари мумкин.Номзодлар Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, доимий рўйхатда туриш манзили кўрсатилган ҳужжати ҳамда ўқиш жойидан маълумотнома билан ота ёки оналари иштирокида мурожаат этишлари талаб этилади.Номзодларга қўйилган талаблар:-умумтаълим муассасасининг 9-синфини тамомлаётган бўлиши.-Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойига эга бўлиши;Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси. (Тошкент шаҳар ИИББ ММИВАКБТХ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази)

18 Феврал 2026 йил

164

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўлида

Юртимиз раҳбарининг республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш бўйича жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида, “Ажрим ёқасидаги оила” ва “Оилавий (маиший) зўравонлик” мавзуларига бағишланган профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа ва санъат институтида ўтказилиб, унда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлр бўлими бошлиғи Ш.Шакирова, туман ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Ф.Джуманазарова ҳамда мутасадди ташкилотлар мутахассислари қатнашдилар. Йиғилганлар олдида сўзга чиққанлар, ҳозирги кунда ажрим ёқасида турган оилалар, оилавий зўравонлик ва тазйиқларга барҳам бериш юзасидан амалга оширилаётган комплекс профилактик чора-тадбирлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир якунида иштирокчилар эътиборига “Оилавий маиший зўравонлик ҳолатларига чек қўйиш” мавзусига бағишланиб тайёрланган видеороликлар намойиш этилиб, мавзуга алоқадор эслатма ҳамда флаерлар тарқатилди. Бу каби тарғибот ишлари оилаларни мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбияси, оила аъзолари ўртасидаги қадрдонлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромнинг кучайишига, оилада тотувлик, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

18 Феврал 2026 йил

287

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл ўз фарзанди ҳаётини хавфга солаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Янгиҳаёт тумани, “Янги Чоштепа” маҳалласи ҳудудида, 2001 йилда туғилган Н.К. Вояга етмаган фарзандини еттинчи қаватдаги уйининг деразасидан чиқариб, телефонига тасвирга олган ҳамда ушбу видеони ижтимоий тармоққа жойлаган. Ҳозирда Н.К. нинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида, руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган. Шунингдек, унинг Вояга етмаган фарзандига зарар етмаганлиги ҳамда у яқин қариндоши қарамоғига топширилганлигини маълум қиламиз. Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

17 Феврал 2026 йил

355

Интерактив хизматлар

Text to speech