ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

“Пойтахт намунаси”. Мақсад – жиноятчиликни жиловлаш

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Чилонзор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш борасида “пойтахт намунаси”ни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. “Гулистон” маҳалласида жойлашган 280-сонли мактабда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарруҳ Гиясов, маҳалла раислари, профилактика инспектори иштирокида жорий йил январь ойида ҳудуд содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда ҳоким маҳалла еттилиги аъзоларини масъулиятини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳалланинг роли муҳим аҳамият касб этишини, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳудудни тўлиқ назоратга олиш, бунда “Face ID” камералари ўрнатиш ишларини жадаллаштиришга лозимлигига алоҳида тўхталди. Туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарруҳ Гиясов ҳудуд профилактика инспекторлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда аввало шахсий масъулиятни ошириш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёшлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади. - Ҳудудимизда 34 та кўпқаватли уйлар мавжуд бўлиб, 5590 нафар аҳоли истиқомат қилади, дейди “Гулистон” маҳалласи профилактика катта инспектори, майор Мирвоҳид Чоршанбиев. – Маҳалламизни “сариқ” тоифадан “яшил”га олиб чиқиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Хусусан, маҳалла еттилиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик ишларни кучайтирганмиз. Тадбирда маҳалла раислари ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш, профилактик ишлар самарадорлигига эришиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Азизжон Файзиев, подполковник. “Постда“

14 Феврал 2026 йил

90

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати биносида пойтахт аҳлининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар ўтказилди. Унда асосий эътибор йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ички ишлар органлари соҳасига хизматга кириш ва хизматни ўташ масалалари билан боғлиқ мурожаатлар тингланди. Қабулга юридик ҳамда фуқаролардан олтмишга яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда юқоридаги соҳавий хизматлар фаолияти билан боғлиқ масалаларни, келтирилган важ-карсонлар, маълумотларни атрофлича ўрганиш давомида ўнга яқини қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Йигирматаси бўйича ҳуқуқий тавсиялар ҳамда малакали маслаҳатлар берилди. 15 та мурожаатларда келтирилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериш учун пухта текширувлар ўтказилиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижро муддатлари белгиланди ҳамда назоратга олинди. Ваколатли раҳбар ходимлар томонидан тизимли равишда пойтахт аҳолисининг муаммоларини ўрганиб, уларни қонуний ҳал этиш, ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш, ҳуқуқий тўғри маслаҳат ва тавсиялар беришга қаратилган мазкур амалий қабуллар фуқароларнинг адолатга, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишларга ишончини орттирмоқда.

14 Феврал 2026 йил

576

Интерактив хизматлар

Text to speech