28 Декабр 2023 йил 2801

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Жорий йилнинг 25 декабрь куни тахминан соат 00.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида фаолият олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Laceti русумли автомашина тўхтатилди. 1997 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган ушбу автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 88 қутида 13 миллион сўмга тенг бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Ўтказилган текширув жараёнида Ж.А. ушбу пиротехника воситаларини интернет орқали сотиб олганлигини ва Тошкентда сотмоқчи бўлганлигини маълум қилган.


Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига тақдим этилган.  


Пиротехника воситаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида ўтказилаётган тадбир бошидан жами 7 829 30 870 сўмлик 9 679 400 дона пиротехника воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. 1 737 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Шундан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185 прим1-моддасига асосан 988 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, Жиноят кодексининг 205 прим1-моддасига асосан 22 та жиноят иши қўзғатилган.


Ҳурматли фуқаролар, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш жавобгарликка сабаб бўлади.

Барча янгиликлар

Text to speech