Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди

2021 йил 27 май куни тахминан соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида Мухиддин Ш. «Matiz» русумли (давлат рақами 01 М 570 ZA) автомобильни бошқариб кетаётганида пиёдани уриб юборган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Натижада Наманган вилоятида 1979 йилда туғилган Я.Л. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан пиёда вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.