11 Dekabr 2020 Yil 1944

Тўй кортежи томонидан йўл тўсилгани акс этган видеёзув ҳақида

Интернет тармоғида автомобиль колоннаси ўтиб кетиши учун бир нечта транспорт воситалари томонидан ўзбошимчалик билан йўл қисми тўсилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Текширув натижасида маълум бўлишича, видео 2019 йилнинг ноябрь ойида Сергели туманида олиинган. “Toyota Land Cruiser” русумли давлат рақами 01 Z 200 DB бўлган автомобиль ҳайдовчиси Баҳром У. бўлган. Жорий йилнинг февраль ойида автомобиль сотилгани сабабли ҳозирги вақтда транспорт воситаси эгаси ўзгарган. Давлат рақами 01 E 017 AА бўлган “Toyota Land Cruiser”ни Илҳом Ж. бошқарган.

Иккала фуқаро билан транспорт воситаларининг гуруҳ бўлиб ҳаракатланишлари ва йўлни тўсиш мумкин эмаслиги, бу авариявий ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштиришнинг имкони йўқ эди, чунки қоидабузарлик содир этилганидан бир йил ўтган – амалдаги қонунчиликка кўра муддат тугаган ҳисобланади.

Видеодаги бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг шахсларини аниқлашга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech