Таксист қимматга тушди

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 24 май куни 31 ёшли Достон А. йўловчи сифатида 23 ёшли Дилшод И. бошқарувидаги “Матиз” автомобилига минган. Манзилга етиб боргач, йўловчи таксистнинг мобиль телефонини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур факт асосида Достон А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.