Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация Юнусобод туманидаги 7-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди

Делегацияга бошчилик қилган Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Берик Асиловга дастлаб пойтахт ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузқарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Тошкент ҳудудида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси асосида 3 босқичли патруль хизмати ташкил этилгани ва натижада жиноятчилик кескин камайгани такидланди.

Бундан ташқари, бўлимдаги навбатчилик қисми ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Делегацияга бошчилик қилган Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Берик Асилов аҳоли жавжум жойларга ўрнатилган кузатув камералари жорий қилинганини ало баҳолади. Сабаби, бу усул орқали жиноят содир этган, терговдан қочиб юрган шахсларни топиш енгилроқ кечади. Делегация аъзоларига бўлимда ташкил қилинган вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори, хотин қизлар инспектори фаолияти ҳам таништирилди. Миграцига ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидаги шарт-шароитлар ҳақида ҳам сўзлаб берилди. Шаҳар ҳудудидаги ички ишлар бўлимларининг яна бир қулайлик томони – тезкор хизматлар бир жойда жамланганлигидир. Масалан, фавқулотда ҳодиса юз берган вақтда, соҳа вакиллари воқеа содир бўлган жойга 5-7 дақиқада етиб боришлари, юзага келган нохушликларни ўз вақтида бартараф қилишга хизмат қилади. Бу ҳам делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Ташриф давомида меҳмонлар уларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди.