Фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Ички ишлар органларига 37 ёшли Севара М. мурожаат қилди. Мурожаатчи 2016 йилдан 2018 йил 4-июлгача бўлган муддат ичида автомобиллар салонидан унга 15 та “Ласетти Жентра” ва 1 та “Малибу 2” русумли автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, умумий миқдорда 203.000 АҚШ доллари олган 35 ёшли Турдиали Ю.га нисбатан чора кўришни сўрар эди. Турдиали Ю. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

***

17-сентябрь куни Олмазор тумани прокуратура органларига келиб тушган хабарга кўра, 2017 йил 21-июль куни 29 ёшли Ҳилола Ю. 56 ёшли Лобар С.га арзон нархда уй сотиб олишни ваъда қилиб, ундан 18.400 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ҳилола Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

***

40 ёшли Баходир Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарли”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 41 ёшли Дилафруз Т.нинг аризасидан маълум бўлишича, 2018 йил 30-июль куни Баходир унга “Кобальт” русумли автомобилни 12.000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилган. Олдиндан тўлов тариқасида Дилафруз Тюдан 6120 АҚШ доллари олиб, автомобилни расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

***

2019 йил май ойида 32 ёшли Шахноза Ф. “Малика” савдо комплексида харидор сифатида бўла туриб, 29 ёшли сотувчи Бобур И.га кредитга олинган “Samsung Galaxy S10” русумли мобиль телефон тўловини банк орқали тўлашни ваъда қилган. Аммо Шахноза ўз ваъдасида турмади. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Ортиқча ишонувчан бўлманг, нотаниш одамларга пулларингиз ва шахсий мулкингизни беришга шошилманг. Унутманг: фирибгарлар – ҳар қандай муаммоингизни ҳал қилишларига ишонтира оладиган маҳоратли психологлардир.