ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан спортнинг армрестлинг тури бўйича мусобақа ўтказилди

Куни кеча Яшнобод тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан, “Армрестлинг” федерацияси ҳамкорлигида туманда уюшмаган ёшлар, ҳарбийлар ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ очиқ чемпионати бўлиб ўтди.Спорт тадбирини ўтказишдан мақсад ёшларимизни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдан иборат.Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси, Ички ишлар идоралари ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси вакилларидан таркиб топган жамоалар иштирок этди.Мусобақа натижаларига кўра, жамоалар бўйича 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси жамоаси, 2-ўринни Ички ишлар идоралари ходимлари жамоаси, 3-ўринни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси жамоаси эгаллади.Бундан ташқари ҳаваскор йигит ва қизлар ҳамда “Армрестлинг” федерацияси спортчилари ўртасида ҳам мусобақа ўтказилди.Спорт тадбирида жами 165 нафар ёшлар фаол иштирок этди, ғолиб вa совриндорлар диплом вa қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

9 Октябр 2024 йил

132

Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманларида жиноят муҳокамалари бўлиб ўтди

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманларида жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди. Жумладан, Янгиҳаёт туманида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими, ИИО ФМБ бошлиғи ва маҳалла мутасаддилари ва фуқаролар иштирок этди. Йиғилишда кейинги пайтда маҳаллаларда содир этилган бир неча жиноят атрофлича муҳокама қилиниб, уларни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ҳақида батафсил сўз юритилди. Келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар  берилди.Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида бўлиб ўтган жиноят муҳокамасида ИИО ФМБ масъул ходимлари, ҳокимият мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Муҳокама йиғилишида жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ҳақида маълумот берилгач, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги айтилди. Бунга ҳеч биримиз бефарқ қарамаслигимиз керак, албатта. Шу боис келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш учун назоратни янада кучайтириб, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.Муҳокама якунида маҳалла еттилигига ўз ҳудудларида жиноятчиликни олдини олиш ва бу борада ИИО ФМБ билан ҳамкорликда иш олиб боришлари зарурлиги тушунтирилди.

9 Октябр 2024 йил

130

Гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш (“закладка”) ҳолатлари фош этилди

      Пойтахт ҳудудида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасидаги тезкор-профилактик тадбирлар давомида Сергели туманида яна бир жиноий ҳаракатларга чек қўйилди. Туманнинг ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки шахс тўхтатилди. 2004 йилда туғилган Б. ва унинг таниши, вояга етмаган 2008 йилда туғилган А. холислар иштирокида текширилди. Текшириш натижасида бирининг ёнидан 5 дона, иккинчисининг ёнидан 10 дона целлофан пакетчаларга ўралган ўткир ҳидли моддалар топилди. Суҳбат жараёнида улар худди шундай 5 дона пакетчаларни “буюртма” бўйича жойлаштирганлигини маълум қилишди ва хуфёна манзилни кўрсатиб беришди. Шунингдек, улар таниши С.нинг ҳам уйида шундай моддалар борлигини маълум қилишди. С.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у 10 дона гиёҳвандлик моддалари солинган пакетчаларни топширди.        Ойлик доирасида яна бир гиёҳвандлик моддасини тарқатувчи шахс ушланди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 2005 йилда туғилган А. Ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб  текширилганда, унинг ёнидан 19 дона қадоқланган: полиэтилен пакетларга солиниб, изолента билан ўралган қизғиш-жигарранг, ўткир ҳидли ашёлар холислар иштирокида олинди. Шу ернинг ўзида у кўчанинг хилват жойига жойлаштирган 1 дона худди шундай модда яширилган хуфёна манзилни кўрсатиб берди.      Юқорида қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

8 Октябр 2024 йил

211

Шайхонтоҳур туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар туманларида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Яқинда Шайхонтоҳур тумани аҳолиси билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Бобир Абубакиров, ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамолов, бир қатор ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари иштирок этди.Учрашув давомида 20 га яқин фуқароларнинг моддий ёрдам, субсидия асосида уй-жой олиш, саломатлигини тиклаш, турли йўналишлар бўйича ҳужжатлар олиш каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича қонунга асосан кўриб чиқиш муддатлари белгиланиб, мурожаат этувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.Бу каби сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам бўлмоқда.

8 Октябр 2024 йил

202

Интерактив хизматлар

Text to speech