2 Август 2022 йил 2152

Олмазор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

2022 йилнинг 30 июль куни тахминан соат 15:30 ларда, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ш. ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 70 L 839 FA бўлган МАТИЗ русумли автоуловда Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва 14-сонли оилавий поликлиника қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1988 йилда туғилган Т.Н. ва вояга етмаган 2017 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборибган.
Натижасида пиёда Т.Н. ва Х.М.лар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази шифохонасига ётқазилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, вояга етмаган Х.М. шифохонада вафот этган. Унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. А.Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech