6 Fevral 2020 Yil 2179

Олмазор туманида мотоцикл ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Об-ҳаво исиши билан Тошкентда мотомавсум бошланди: шаҳар йўлларида икки ғилдиракли транспорт сони тобора ошиб бормоқда. Бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларига ушбу омилни инобатга олишни ва ҳаракатларда (манёврларда) жуда эҳтиёт бўлишни, шунингдек, ҳаракатингиздан огоҳлантирувчи ташқи ёритиш мосламаларини ишлатишни унутмасликни тавсия этамиз. 2018-2019 йилларда мотоцикллар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари кўпинча енгил автомобиллар ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қайта тизилишлари, бурилиш ва қайрилиб олишлари оқибатида рўй берган. Мотоцикллар ҳайдовчилари ЙТҲнинг бошқа иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, тўқнашув пайтида кузов билан ҳимояланмаган бўлишади, бу эса аянчли оқибатларга олиб келиши, ҳодисада айбдор шахсни эса жиноий тортилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларидан яқин атрофда “кўр ҳудудларга” осон тушиб қоладиган кичик габаритли транспортлар бўлиши мумкинлигини унутмасликни сўраймиз.

Масалан, 4-февраль куни тахминан соат 17.00 да Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўлида “Шифокор” спорт комплекси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. “SHACMAN” юк автомоили ҳайдовчиси 43 ёшли И.Т. 39 ёшли А.А. бошқарган “Yamaha” русумли мотоцикл билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан шикастлари билан тиббий муассасага етказилди.

Шу куннинг ўзида бошқа йўл-транспорт ҳодисаси ҳар рўй берди: мотоцикл ва енгил автомобиль иштирокидаги кичик тўқнашув оқибатида ЙТҲ иштирокчилари бахтига уларнинг соғлиғига жиддий зарар етмади.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Йил сайин пойтахтда мотоцикллар, мопед ва скутерлар сони ошиб бормоқда. Сиздан ушбу омилни инобатга олишни, “кўр ҳудудларга” етарлича эътибор қаратишни ва бурилишларни (манёврларни) йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширишни сўраб қоламиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech