26-октябрь куни соат 22.45 да Кичик халқа автомобиль йўлида (мўлжал: сил касалликлари клиник шифохонаси) йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Нексия ҳайдовчиси 19 ёшли Беҳрўз К. кўчани ёритувчи бетон устунга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида: Автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётда кўз юмди. Унинг яқинларига чуқур таъзия исҳор этамиз.
Автомобиль йўловчилари – 19 ёшли Диёр К., 19 ёшли Жавоҳир З. ва 19 ёшли Муҳаммадазиз А. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилдилар. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тезликни сезиларли даражада ошириб, транспорт воситасини бошқарувини бажара олмаган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Унутманг, тезлик тартибига риоя қилмаслик – ЙТҲларнинг энг кўп учрайдиган сабабларидан биридир. Ўзингизни, йўловчиларингизни ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қўйманг. Ҳаётингиз ва соғлиғингизни асранг!