IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
19 Mart 2020 Yil 2027

ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

Ички ишлар органларига 22 ёшли Ш.А. мурожаат қилиб, ундан 800 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлаётган йигитга нисбатан чора кўришни сўради. Акс ҳолда йигит қизнинг интим суратларини интернет тармоғида тарқатишини ва унинг қариндошларига кўрсатиб, уни шарманда қилишини айтган. 25 ёшли Иброҳим К. 10 март куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида пулни қабул қилаётганида қўлга олинди. Унинг айтишича, у 2019 йил авг уст ойида Телеграм мессенжерида ўзига аккаунт яратиб, таниши Ш.А. билан ёзишишни бошлаган. Йигит ўз қилмишининг сабаблари ҳақида гапиришдан бош тортди. Ушбу факт асосида Иброҳимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.  

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech