ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ: Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунига бағишланган тадбир

25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ маданият саройида Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш кунига бағишланган тадбир ташкил этилди. «Биз зўравонликка қаршимиз!» шиори остида ўтказилган ушбу тадбир аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишларга қарши курашиш, шунингдек аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилишга қаратилган.Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова, Ички ишлар вазирлиги Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бошқармаси бошлиғи полковник Умида Абдуллаева, Тошкент шаҳар прокуратураси Ижтимоий соҳада қонунчиликни назорат қилиш бўлими прокурори Нилуфар Мирахмедова, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шахноза Султанова, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.Тадбир давомида ташкилотчилар аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишларга қарши курашишга қаратилган қонун ҳужжатларини батафсил тушунтиришди. Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга керакли ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Зўравонликка қарши курашиш юзасидан 10 ой давомида пойтахт ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Зўравонликка учраган аёлларга юридик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ахборот кампаниялари ҳақида алоҳида тўхталди.Тадбир доирасида Зўравонликка қарши курашиш борасида самарали меҳнат қилаётган, шунингдек ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш борасида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган хотин қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар, маҳалла хотин қизлар фаолларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмаклашишда доимий ҳамкорлик қилаётган ИИББнинг ишончли ҳамкорлари ҳам эътироф этилди. Барча тақдирланганларга эсдалик совғалари топширилди.Тадбир концерт дастури билан якунланиб, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликка қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти яна бир бор таъкидланди.

25 Ноябр 2024 йил

112

“Имконият беринглар!”

       Неъматилла гиёҳванд моддалари истеъмол қилгани, сақлагани учун 2000 йилда суднинг қора курсисига ўтириб, ўн йилга озодликдан маҳрум этилганди. Озодликка чиқиб, тавбасига таянмаган Неъматилла ўғирлик жинояти содир этди ва яна озодликдан маҳрум этилди. Жиноий қилмишлари учун жазосини тортган Неъматилла ақлини йиғиштириб, ўз ҳаёт тарзини ўзгартириши, тўрт девор ичида маънисиз ва завқ-шавқсиз кечган умрига ачиниши лозим эди. Ҳар ҳолда соғлом фикрли одам шундай ўйлаши табиий. Аммо у ўз олдига бундай мақсад қўймаган кўринади. Кунли ёлланма иш билан шуғулланиб, топганини еб-тугатмагунча ишга чиқмасликни одат қилган Неъматилла 2023 йилнинг 20 март куни Янги Ўзбекистон боғига борди. Бемақсад айланиб юриб, қувватлагичда уланган ҳолда қолдирилган нархи 5.000.000 сўм бўлган “Samsung Galaxy А32” уяли телефонига кўзи тушди. Атрофга аланглади. Ҳеч ким йўқ. Секин бориб уни  қувватлагичдан узиб чўнтагига солди ва жуфтакни ростлади. Телефон эгаси, туман ободонлаштириш корхонаси ишчиси, 1982 йилда туғилган У.Ўткир телефонини олишга келиб қарасаки, у жойида йўқ. У вақтни бой бермай боғда хизмат олиб бораётган ички ишлар органи ходимига мурожаат қилди. Бу вақтда Неъматилла ўғирланган телефоннинг сим-картасини ташлаб юбориб, уни сотиш ҳаракатига тушганди. Бироқ эшик тақиллаб, остонада ички ишлар ходимлари пайдо бўлишганда, у саросималаниб қолди.        – Муқаддам судланган Неъматилла тергов жараёнида телефонни ўғирлаш нияти бўлмаганини, қандай қилиб олиб чўнтагига солганини билмаслигини айтиб, қилмишини изоҳлаб бера олмади, – дейди Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Саидазим Ҳусанов. –  “Яна бир имконият беринглар, ёшим ҳам олтмишга бораяпти, кечиринглар”, дея кўз ёш тўкди. Бироқ буни илгарироқ ўйлаш керак эди. Шу ёшгача ҳаёти ҳақида жиддий ўйламаган одам бу ёғига жиддий ўйлаб кўрармикан?!         Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди очиқ суд мажлисида 1965 йилда туғилган Неъматилланинг қилмишини кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 4-қисми “б” банди (“Ўғирлик”) билан айбли деб топди. Унинг қилмишига пушаймонлиги, етказилган зарар қопланганлиги ва жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, шу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

23 Ноябр 2024 йил

147

Интерактив хизматлар

Text to speech