5 Июн 2022 йил 2244

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари оғир вазиятда қолган аёлга ёрдам кўрсатдилар

Интернет тармоғида тарқалган хабарлардан бирида хабар муаллифи Юнусобод туманида жойлашган бозорларнинг бирида тиланчилик қилаётган аёл икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ёрдамга мухтожлигини хабар берди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ушбу хабарни эътиборсиз қолдиришмади. Аёл ва унинг фарзандлари - 6 ва 2 яшар кизлари ИИБга олиб келинди ва шахси аниқланди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 36 ёшли Зилоланинг сўзларига кўра, қизларнинг отаси унга моддий ёрдам беришдан ва фарзандларнинг тартибяси билан шуғулланишдан бош тортган. Моддий қийинчиликка дуч келгач пойтахтга ишлаш мақсадида келган. Касби ва иши бўлмаганлиги боис, Зилола тиланчилик қилишга мажбур бўлган. Ҳозирги кунда Бектемир туманида жойлашган нонвойхоналарнинг бирида вақтинча ижарада яшаб юрганлигини билдирди.
Қийин ахволга тушиб қолган Зилолага ёрдам кўрсатиш мақсадида Бектемир тумани Хотин-қизлар катта инспектори подполковник Муборак Ахунходжаева билан боғланилди. Зилоланинг яшаш шароити ўрганилиб нонвойхонага ишга жойлашишида ва ушбу хонадонга вақтинчалик руйхатга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, йўқотиб қўйган шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тиклаш учун Қибрай тумани Ички ишлар бўлимига хат орқали мурожаат қилинди ҳамда аёлни психологик руҳиятини кўтариш мақсадида инспектор-психолог тайинланди.

Барча янгиликлар

Text to speech