ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Расмий маълумот

Жорий йилнинг 26 март куни соат тахминан 12:15 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан жанжаллашиб кетиши оқибатида, бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Н 014 FC бўлган Tracker русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишларини устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган. Фуқаро М.Ф. ва унинг таниши Д.Қ.лар енгил турдаги турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

26 Март 2026 йил

19

Эзгулик ва меҳр-мурувват айёми: пойтахт Ички ишлар бош бошқармасида Наврўз байрами нишонланди

Шу кунларда Ватанимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида халқимизнинг севимли байрами – Наврўз айёмига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Анъанага кўра байрам тантаналари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳам кенг нишонланди. Тадбирни Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев Ички ишлар вазирининг Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттириш билан очиб берди. Хусусан, Вазиримизнинг буйруқлари билан сидқидилдан ва фидойи хизматлари учун ўттиздан ортиқ, пойтахт ИИББ бошлиғи томонидан бир юз элликдан зиёд ходимлар турли мукофотлар билан рағбатлантирилганини мамнуният билан қайд этиб ўтди. Маърузаси сўнггида Р.Султанходжаев барча ходимларга эзгу тилаклар билдириб, келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилади. Пойтахт ИИББ шахсий таркибининг айниқса аёл-ходималарнинг ушбу байрам тадбирига катта тайёргарлик кўришганини уларнинг миллий либосларда, миллий таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, турли баҳорий ширинликлар билан безатилган байрам дастурхонининг мўл-кўллигидан билиш қийинмас. Байрам доирасида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари, қизиқарли миллий ўйинлар намойиш этилди. Тантанада ташкиллаштирилган беллашув ва мусобақаларда ғолиб бўлганлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тантаналар давомидаги хонанда ва созандаларнинг шўх куй-қўшиқлари, гўзал рақслари шодиёнага янада тантанаворлик бағишлади. Бу каби байрамлар ходимларни бирлаштириб, кўтаринки кайфият бағишлаб, келгуси хизматларига руҳлантиришга хизмат қилади.

25 Март 2026 йил

230

Намунали ишлаётган ходимлар рағбатлантирилди

Тинч ва осойишта юртга байрамлар ярашади. “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида пойтахт ИИББ соҳавий хизматларида сидқидилдан хизмат вазифаларини бажариб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан ўтказилган тадбирда ЙҲХБ, ППХ ҳамда профилактика инспекторларининг фидойи хизматлари навбатдан ташқари унвонлар, пул мукофотлари, ташаккурномалар билан эътироф этилди. Шундай тадбир пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳам ташкил этилди. Туман ИИО ФМБ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими, прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ раҳбарияти қатнашди. Унда сўзга чиққанлар шахсий таркибни байрам билан муборакбод этиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларга Damas ва Cobalt хизмат автомашиналари хизматда фойдаланиш учун топширилди. Бу каби тадбирлар ИИО ходимларининг янада шижоат билан ишлашига, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида намунали хизмат қилишига ундаши шубҳасиз.

24 Март 2026 йил

320

Интерактив хизматлар

Text to speech